Қатор ҳудудлар аҳолиси газ билан таъминланмаган ва қишда электрдан иситиш учун фойдаланишга мажбур бўлмоқда, деди депутат Дониёр Ғаниев. У ҳукуматдан қишки давр учун ижтимоий нормани (ҳозир ойига 200 кВт/соат) оширишни сўради. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров масалани ўрганишга ваъда берди.
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари 4,3 фоизга ўсди — ойига 621 минг сўмдан 648 минг сўмгача. Ушбу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади. Мазкур сумма 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари ошиши муносабати билан йил бошидан буён иккинчи марта янгиланди.
Ўзбекистонда газ ва электр энергияси тарифлари охирги марта оширилганидан буён инфляция даражаси 66 фоизни ташкил этди, деди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Хуршид Мустафоев. Энергия ресурсларининг нархи амалдаги тарифлардан сезиларли даражада ошади, деди у.
ИҲМА газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши муносабати билан 1,5 миллионга яқин муҳтож оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишини тушунтирди. Камбағаллик чегараси, пенсия ва нафақа миқдорини ошириш, иситиш мавсумида 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация тўлаш кўзда тутилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг